Jump to content

Теософия

From Vikipediya

Теософия (юн. тҳеос — худо ва сопҳиа — донишмандлик, би��им) — кенг маънода — энг зўр илоҳий сирларни очишга даъво қилувчи ҳар қандай диний таълимот. Шаклсиз, ягона, ҳамма нарсани қамраб олувчи худо ҳақидаги, барча нарсаларнинг илоҳий моҳияти ҳақидаги тасаввурлар Т.нинг назарий асосини ташкил этади. Ғайритабиий ва нариги дунёдаги кучлар билан бевосита алоқа боғлаш мумкинлигини тан олиш Т.ни спиритизм ва оккултизма олиб боради. Тор маънода — рус ёзувчиси Е.П. Блавацкая (1831—91) ва унинг тарафдорларининг линий таълимоти бўлиб, унда буддизм ва бошқа шарқ таълимотларидаги мистика оккултизм ва ноортодоксал христианлик элементлари билан қўшилиб кетган.