Jump to content

Smallfoot (film)

From Vikipediya
Смаллфоот

Филм постери
Режиссёр(лар) Карей Киркпатриcк
Продюсер(лар)
Ссенарийнавис(лар)
  • Карей Киркпатриcк
  • Cларе Сера
Ролларда
Бастакор(лар) Ҳеитор Переира[1]
Муҳаррир(лар) Петер Эттингер
Студия(лар)
Дистрибютор Wарнер Брос. Пиcтурес[2]
Чиқарилган санаси
  • 28-сентябр, 2018-йил(2018-09-28) (АҚШ)
Давомийлиги 96 дақиқа[3]
Мамлакат АҚСҲ байроғи АҚШ
Тил инглизча
Бюджети $80 миллион[4]
Даромади $214,1 миллион[5]

Смаллфоот, 2018-йилда Wарнер Брос. Пиcтурес томонидан тарқатилган Америка компютер-анимацион комедия саргузашт филми. Филм Сергио Паблоснинг Ети Траcкс китоби асосида ишланган бўлиб, филм режиссори Карей Киркпатриcк, шунингдек, Чаннинг Татум, Жамес Cорден, Зендая, Cоммон, ЛеБрон Жамес, Гина Родригуэз, Даннй ДеВито, Яра Шаҳиди, Элй Ҳенрй ва Жиммй Татролар овоз берган.

Смаллфоот мултфилми АҚШда 28-сентабр 2018-йилдан бошлаб театрларга чиқа бошлади ва ҳозирчалик дунё бўйлаб $213 миллион йиғишга муваффақ бўлди.

Мазмуни

[edit | edit source]

Етилар Непалдаги Ҳимолай тоғининг тепасида, булутларнинг устида яшашар эди ва кўздан яширинар эдилар. Миго исмли ети, еттинчи йўлбошчи томонидан олиб бориладиган қадимий тошлар қонунига амал қилар эди. Мигонинг отаси Доргле, ҳар куни эрталаб ўз бошини гонгга уриш учун ҳавога кўтарилар, бу эса қуёш кўтарилишига имкон берарди. Миго Стонекеэпернинг қизи Мечеэни севар эди ва қишлоқнинг ташқарисида гонгни қўндиради. Бу ерда Миго самолёт ҳалокатига гувоҳ бўлади ва афсонавий олган „смаллфоот“ (инсон)ни топади. Миго қишлоққа нима кўрганини айтиб бериш учун қайтиб кетади, аммо ҳеч қандай далил йўқ. Мигонинг гапига ҳеч ким ишонмайди. Қишлоқ йўлбошчиси эса уни ҳайдайди.

Миго бирдан Гwанги, Колка ва Флеэмлар билан биргаликда, уларни Меэчеэ бошчилигидаги Смаллфоот Эвидентиарй Соcиэтй (С.Э.С) жамиятига қўшади. У тошларнинг уларга қишлоқнинг остида ҳеч нарса йўқлигини айтишига қарамай, жамият аъзолари Мигони булутлар остига арқон орқали туширишни таклиф қилишади. Бир оз иккиланиб бўлгач, Миго тушишга рози бўлди. Муаммолар туфайли арқон узилади ва Миго ерга тушади.

Перcй Паттерсон ёввойи табиат ҳақида ҳужжатли филм олувчи филммакер. У етини кўрган учувчини учратади ва унинг шуҳратини қайта тиклашга уриниб, унинг ёрдамчиси Брендани филм олиш учун ети сифатида кийинишга ҳаракат қилишини айтади. Миго маҳаллий кичик шаҳарчага етиб боради ва у билан мулоқот қилишга уринади. Миго Перcйни ўзи билмаган ҳолда қўрқитади. Миго Перcйни ўзи билан бирга олиб боради ва улар айрим сабабларга кўра ғорда тўхташади. Перcй Мигодан қочади. Перcйнинг орқасидан қуваётган Мигонинг оёғи тузоққа тушиб қолади. Перcй эса тузоқни олиб ташлаш ва Мигонинг ярасини канал трубкаси билан боғлаб, унга раҳм қилади. Перcй Миго билан боришга рози бўлади ва улар Етилар қишлоғига борадилар. У ерда С.Э.С. Перcй кўриб, уни ети халқига кўрсатишади. Унинг қиёфаси қишлоқни чалкаштиради, лекин уни қабул қилиш ва маданиятини ўрганишдан етилар бахтиёр; Стонекеэпернинг даҳшати смаллфоотга нисбатан жуда кўп эди. Кейин Стонекеэпер Миго билан бирга сарой ичига киради ва унга ҳақиқатни очиб беради: „Қадим замондан бери Етилар ерда яшар эдилар. Етилар инсонга яхши муносабат билдиришади. Смаллфоотлар (инсон) эса уларга ҳужум қилдилар. Етилар эса Ҳимолайнинг энг баланд чўққисидан қўним тўишади. Ети сардорлари тошларни яратишади. Тошлар ёрдамида булут ҳосил қилиниб, ети қишлоғи кўздан ғойиб бўлар эди“. Стонекеэпер Мигога Перcйни смаллфоот эмаслигини, у туксиз бир кичик мавжудот эканлигини айтиш кераклигини тушунтиради ва бу смаллфоот етиларга хавф келтиришини айтиб ўтади. Миго бунга ишонади ва совуқдан касалланган Перcйни қутичага солиб қўйиб, юқоридаги гапларни етиларга айтади. Шунингдек, Миго С.Э.С жамиятини ҳам тентакка чиқаради. Кейинчалик, дўстлари Мигодан хафа бўлишади. Аммо у хатосини тушунганида, Мечеэ смаллфоотни олиб, уни уйига қайтариш илинжида ерга тушади.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Ҳеитор Переира то Сcоре ʻСмаллфоот’ - Филм Мусиc Репортер“. филммусиcрепортер.cом.
  2. 2,0 2,1 2,2 „Филм релеасес“. Вариэтй Инсигҳт. Вариэтй Медиа. Қаралди: 7-август 2018-йил.
  3. „СМАЛЛФООТ (У)“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион (14-сентабр 2018-йил). Қаралди: 25-сентабр 2018-йил.
  4. Cите эррор: Инвалид <ref> таг; но техт wас провидед фор рефс намед BOpreview
  5. „Смаллфоот (2018)“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 12-октабр 2018-йил.

Ҳаволалар

[edit | edit source]