Отто Ҳеинрич Wарбург
Appearance
Отто Ҳеинрич Wарбург (1883.8.10—1970.1.8) — немис биокимёгари ва физиологи. Лондон қироллик жамияти аъзоси. Берлиндаги Ҳужайра физиологияси институти директори (1930-йилдан). Асосий ишлари тирик ҳужайрада содир бўладиган оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари, ферментлар таъсирида ҳужайранинг нафас олишини ўрганишга бағишланган. Флавин моддасини кашф этган (1932), флавин-адениндинуклеотид (ФАД, 1938) ва никотинамидадениндинуклеотид (НАД) тузилишини аниқлаган. Нобел мукофоти лауреати (1931).[1]
Манбалар
[edit | edit source]![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълум��тларидан фойдаланилган. |
![]() |