Магнит барабан
Appearance
Магнит барабан - сиртига магнит хоссали қатлам қопланган силиндр шаклидаги қурилма. Электр двигател, силиндр, ўқ, станина (асос)дан иборат. Магнит барабанга ахборотлар магнитик ёзиш усулида киритилади. Силиндр айланганда ахборотлар унинг айланаси бўйлаб магнит қатламга йўлчалар тарзида ёзилади. Силиндрнинг диаметри 0,1-0,5 м, уз. 0,3—0,7 м бўлади. Магнит барабан электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ)нинг хотира қурилмаларида ишлатилади.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |