Жеан Дауссет
Appearance
ДОССЕ (Дауссет) Жан (1916) — франсуз иммунологи. Франсиядаги биринчи иши трансплантацияга оид. Асосий ишлари иммуногематологияга, жумладан эритроситлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар иммунологиясига бағишланган. Лейкоцитар антигенларнинг янги системасини аниқлади ва уларнинг трансплантологиядаги ролини тадқиқ қилди. Буйрак етишмовчилигини даволаш йўлларини ишлаб чикди. Нобел мукофоти лауреати (1980, Б. Бенасерраф ва Ж. Д. Снелл билан ҳамкорликда)[1].
Манбалар
[edit | edit source]![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() |